
БУХОРИЙ АВЛОДЛАРИМИЗ Матбуот соҳаси фахрийси, бухоролик маърифатпарвар нуроний Абдулвосеъ Каримов қадим ва ҳамиша навқирон Бухоро, унинг тарихи, улуғ бухорийлар ҳамда бир гуруҳ олижаноб замондошлари тўғрисидаги тарихий-бадиий лавҳалардан таркиб топган навбатдаги китобини кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилди. Китоб “Adabiy Buxoro” нашриёти рухсати билан чоп этилган бўлиб, ўз ўқувчиларини топишига ишонамиз.
